Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистон сафари якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинднинг таклифига биноан 30 сентябрь — 1 октябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди.
Давлат раҳбари Ҳиндистон Президенти, вице-президенти, бош вазири, ташқи ишлар вазири билан учрашувлар ўтказди. Музокаралар якунлари бўйича 20 та салмоқли ҳужжат имзоланди, истиқболли йўналишлар бўйича келишувларга эришилди.
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга давлат ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.
Изоҳ (0)