Осиё Тараққиёт банки (ОТБ) Молия ва таваккалчиликни бошқариш бўйича вице-президенти Ингрид ван Веес хоним бошчилигидагимазкур банкделегацияси 27 сентябрь куни акциядорлик инновация тижорат «Ипак Йўли» банкига ташриф буюрди.
Банк раҳбарияти билан бўлган учрашувдатомонларўзароқизиқиш уйғотган икки томонлама масалаларни муҳокама қилди.
ОТБ делегацияси, шунингдек, Тошкентда ўтказиладиган кичик ва хусусий бизнес соҳасини кредитлаш масалаларига бағишланган минтақавий конференцияда иштирок этади. Шу билан бирга, Самарқанд шаҳридаги«Мева-сабзавотчилик секторида қўшимча қиймат кетма-кетлигини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида ОТБ томонидан молиялаштирилаётган корхонада бўлади.
«Ипак Йўли» банкининг Осиё Тараққиёт банки билан ҳамкорлиги 2006 йилдан кичик ва микромолиялаштиришни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш йўналишида бошланган.
2013 йил апрелида ОТБ «Ипак Йўли» банкининг акциядори бўлди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бу Марказий Осиёда ОТБнинг тижорат банки низом капиталига дастлабки киритган сармояси бўлди.
2006 йилдан ҳозирги кунгача «Ипак Йўли» банки кичик ва хусусий бизнесни молиялаштиришни ривожлантиришга қаратилган умумий қиймати 91,3 млн АҚШ доллари бўлган бешта молиялаштириш линияси олинди. Ушбу маблағдан 61 млн доллари миқдоридан ошиғи банк томонидан муваффақиятли ўзлаштирилди.
ОТБ билан тузилган битим доирасида менежмент таваккалчилиги ва операцияларни назорат қилиш механизми, корпоратив бошқарув тизимини, шунингдек, экологик ва ижтимоий таваккалчиликни бошқариш тизимларини такомиллаштиришга техник ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган.
«Ипак Йўли» банки 1990 йилда ташкил этилган универсал тижорат банки ҳисобланади. 2018 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, банкнинг умумий активлари 3,3 трлн сўмни ташкил этди, банк томонидан берилган кредитларнинг жорий қолдиғи 2,4 трлн сўмга етди. Банк республиканинг турли шаҳарларида жойлашган 15 та филиал ва 53 экспресс-марказига эга.
«Ипак Йўли» банки ижтимоий тармоқларда:
FacebookTelegramInstagramYouTube
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)