Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 27 сентябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг МДҲ иштирокчи давлатлар раҳбарлари бўлажак мажлиси кун тартибини муҳокама қилиши, шунингдек халқаро ва минтақавий долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)