Самарқанд вилоятида Ўзбекистон Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги фармон ижросини таъминлаш мақсадида 17—22 сентябрь кунлари ўзбошимчалик билан қурилган турар-жой биноларига эгалик ҳуқуқини тасдиқлаш юзасидан жами 292 та маҳаллада хатлов амалга оширилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар берди.
Хатлов жараёнида 1 315 та ҳолат аниқланиб, 1 119 та ариза қабул қилинган. Шундан 225 та ҳолат юзасидан ҳоким қарори чиқарилиб, кадастр ҳужжатлари тайёрланди. Хатлов жараёнида муддатида қайд этилмаган фуқаролик ҳолати далолатномалари юзасидан жами 983 та ҳолат аниқланган. Шундан 294 нафар фуқарога туғилганлик ва 7 та ўлим ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилган.
Адлия вазири ўринбосари А.Тошқулов, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Халилов, Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи М.Қурбонов, туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан Самарқанд шаҳрида 50 нафар фуқарога уй-жойга кадастр ҳужжатлари, 53 нафар фуқарога туғилганлик ҳақида гувоҳнома, Ургут туманида 22 нафар фуқарога уй-жойга кадастр ҳужжатлари ва 55 нафар фуқарога туғилганлик ҳақида гувоҳнома, Жомбой туманида 18 нафар фуқарога уй-жойга кадастр ҳужжатлари ва 34 нафар фуқарога туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар топширилди.
Изоҳ (0)