Тошкентлик фойдаланувчилар Turon Telecom интернет-провайдерининг ишламай қолганидан нолимоқда. Охирги маълумотларга қараганда, алоқа узилганига бир соатдан ошган.
Facebook‘даги «Potrebiteli.uz» гуруҳида жойлаштирилган постингга қолдирилган изоҳларда айтилишича, Тошкент шаҳрининг деярли барча туманларида провайдер хизмат кўрсатишни тўхтатган. Шунингдек, компания сайти ҳам вақтинчалик ишдан чиққан.
Айрим мижозлар техник хизматга қўнғироқ қилиб, маълумот сўраганда, серверлар ёниб кетгани хабар қилинган. Провайдернинг кўпгина мижозлари сервер ёниб кетиши натижасида бир неча кун давомида интернетсиз қолишидан хавотирда.
Компаниянинг ўзи ҳозирча бу борада бирор расмий баёнот бермади.
Муҳокамалар чоғида айрим фойдаланувчилар Uzonline ҳам ишламай қолганини айтмоқда. Бундан ташқари, Facebook‘ка ҳали ҳам VPN‘сиз кириб бўлмаётгани маълум.
Изоҳ (0)