Ўзбек пахтасининг АҚШ «қора рўйхати»дан чиқарилиши мамлакатга дунёнинг таниқли брендлари билан ҳамкорлик қилиш имкониятини беради. Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлиги дунё бозорларининг ривожланиши таҳлили ва прогнози бошқармаси бошлиғи Акмал Эшниёзов маълум қилди, дея хабар беради «Podrobno.uz».

Фото: «Podrobno.uz»

«Ўзбекистон ҳукумати, Халқаро меҳнат ташкилоти ва халқаро ноҳукумат ташкилотларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари туфайли бу натижага эришилди. Мазкур ҳолат дунё саҳнасида Ўзбекистон имиджига ижобий таъсир кўрсатади ва Gucci, Louis Vuitton, H&M, OGGI, Adidas, Nike ва бошқа етакчи хорижий брендлар билан ҳамкорликка йўл очади», — дейди Акмал Эшниёзов.

Вазирлик вакилига кўра, энди ўзбек тўқимачилик маҳсулотларининг ривожланган давлатлар, жумладан, Евроиттифоқ, Шимолий Америка ва Япония бозорларига экспортини ошириш имконияти туғилади.