Афғонистон шимоли-ғарбидаги Фарёб вилоятида портлаш оқибатида саккиз нафар бола ҳалок бўлди, яна олти нафари жабрланди. Бу ҳақда ҳудуд полициясига таяниб, Xinhua нашри хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Фожиа мина портлаши сабабли юз берган. Ҳалок бўлган болалар олти ёшдан 12 ёшгача бўлган.
Tolo News нашрининг маълум қилишича, ўтган ҳафта мазкур вилоятга Толибон террорчилик гуруҳи вакиллари ҳужум қилган. Полиция портловчи қурилмани айнан улар жойлаштирганини тахмин қилмоқда.
Ўз навбатида, Толибон ҳозирча ҳодисага изоҳ бермаган.
Изоҳ (0)