• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +18°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ахборот хавфсизлигини тақиқлар эмас, таълим-тарбия таъминлайди». Рафал Рогозинский билан суҳбат

    Олдин хабар қилинганидек, Қирғизистон пойтахти Бишкекда 13–15 сентябрь кунлари «Экстремизмга қарши онлайн кураш» мавзуида II халқаро симпозиум бўлиб ўтди.

    Европа Иттифоқи ҳамда журналистларни қўллаб-қувватловчи Internews ташкилоти томонидан Қирғизистон давлат идоралари кўмагида ўтказилган мазкур тадбирда бутун дунёдан ахборот хавфсизлиги бўйича экспертлар, соҳага ихтисослашган журналистлар, Марказий Осиё давлатлари делегациялари иштирок этди.

    Тадбир иштирокчиларидан бири — ахборот хавфсизлиги бўйича машҳур эксперт, канадалик мутахассис Рафал Рогозинский «Дарё» билан суҳбатда Ўзбекистонда ахборот хавфсизлиги ҳамда мамлакатнинг ривожланиш истиқболлари хусусида ўз мулоҳазаларини билдириб ўтди.

    Рафал Рогозинский — киберхавфсизлик соҳасида жаҳоннинг энг кўзга кўринган экспертларидан бири, Канаданинг тармоқ контрразведкаси ва киберхавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи SecDev Group компанияси бош директори. Лондондаги Халқаро стратегик тадқиқотлар институти катта илмий ходими, Digital.Report портали катта техник маслаҳатчиси. Элчихоналар, вазирликлар, халқаро ташкилотлар офисларида жойлашган 1300 та компьютердан маълумот ўғирлаган Ghostnet жосуслик тармоғини фош қилгани билан машҳур.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    - Жаноб Рогозинский, сиз билан суҳбатлашиб турганимдан жуда хурсандман. Маърузангизни тингладим. Ундан жуда кўп нарса билиб олдим. Айниқса сиз қўллаган disintermedation (воситачиларнинг йўқолиши, билим, ахборот ва ғояларнинг бевосита қабул қилиниши) атамасига қизиқиб қолдим. Диққатга сазовор ва чуқур атама.

    Ўзбекистонда бугун, Канада ёки АҚШдагичалик жадал бўлмаса-да, интернет билан яшайдиган, ўз концепцияларига, идеологиясига, дунёқарашига эга, воситачиларсиз билим олаётган ёш авлод шаклланмоқда. Бунинг натижасида катта авлод билан ихтилоф келиб чиқмоқда. Авлодлар ихтилофи бизда анъанавий жамият қадриятлари ҳукмронлиги билан боғлиқ бўлса керак.

    - Гап анъанавий жамиятда эмас. Дарҳақиқат, Ўзбекистонда авлодлар орасидаги тафовут Канададагидан кучлироқ сезилади. Чунки Канадада биз каби кексалар жуда фаол, қирқ ёшлилар ҳам фаол. Биз ҳарқалай ёшлигимиздан технологияларга эга эдик, олдиндан компьютерда ишлардик, бу ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб қолган эди. Шахсан мен муҳожирлар оиласидан эдим, лекин биз ҳам четда қолиб кетмадик.

    Ўзбекистонда эса бундай эмас. Катта авлод анъанавий шакллардаги ишларда меҳнат қилган. Ёш авлод эса интернетни ҳаётининг бир қисми деб билади. Сув ёки ҳаводай оддий нарса бу улар учун. Уларда мутлақо бошқа тушунчалар ҳукмрон. Ғоялар ва фикрлар мана шу техник воситалар орқали шаклланиб бормоқда. Бу дегани, улар ўзлари яшаётган реалликни ўзгартириш учун кўпроқ баҳсларга киришади ва қийинчиликларга учрайди, бу жараён ривожланган давлатлардагига қараганда ўткирроқ кечади. Бундай муаммо ҳамма давлатларда бор, аммо Ўзбекистонда ва умуман Марказий Осиё давлатларида ўзига хос жиҳатларига эга.

    - Бу жараёнда келиб чиқаётган иккинчи муаммо эса, менимча, хавфсизлик масалалари билан боғлиқ. Ахборот хавфсизлиги билан. Биз интернет орқали жаҳон ҳамжамиятига қўшилмоқдамиз, интернетда эса турфа ахборот оқимлари мавжуд. Қизиқ, авлодлар ихтилофи ва ахборот хавфсизлиги муаммоларини ечиш учун тайёр алгоритмлар мавжудми? Технологиялар кўп нарсани ҳал қилади деб ҳисоблашади одатда.

    - Сизга бир нарса айтаман. Кибермуҳит хавфсизлиги технологияларга боғлиқ эмас. Бу ёш авлодни қандай тарбиялашга боғлиқ. Шу технологиялардан тўғри фойдаланишга боғлиқ. Чунки интернет ҳимояси ҳеч қачон етарли бўлмайди. Интернет технология сифатида ривожланишда давом этмоқда, у аллақачон рақамли иқтисодиёт двигателига айланиб улгурган. Нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда иқтисодиётнинг ривожланиши у очиқ тизим шаклида бўлишини талаб қилади. Интернетдан унумли фойдаланилиши таълим-тарбияни талаб қилади, ҳамма даражада малакали кадрлар бўлишини тақозо этади. Ёшларни замонавий шарт-шароитларга тайёрлаш таълимнинг вазифаси бўлиши лозим. Интернетни мана шундай ҳимоя қилиш мумкин, тақиқлар, куч ишлатиш ва аҳмоқона «хавфсизлик чоралари» ёрдамида эмас.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    - Яхши биласиз, охирги икки йил давомида Ўзбекистонда барча соҳаларда, шу жумладан, ахборот соҳасида ҳам жиддий ўзгаришлар рўй бермоқда...

    - Бу жуда кучли сезиляпти. Бир ярим йил муқаддам Тошкентда бўлдим. Махсус хизматларингиз, турли идораларингиз вакиллари билан учрашдим, фикр алмашдик. Очиқлик, муаммоларга теран қарай олиш борлиги, энди бу ёпиқ мамлакат эмаслиги яққол сезилди. Мутасаддилар Ўзбекистон катта оламга интеграция бўлиши шартлигини тушуниб тургани билинди. Барча йўналишлар каби кибермуҳит билан ишлашда ҳам хоҳиш ва прогресс бор.

    - Хоҳиш бор, лекин, афсуски, бу ерда ҳам ихтилофлар келиб чиқмоқда. Модернистлар ва консерваторлар ўртасидаги баҳсларни эсга олиш кифоя. Яъни кимлардир ўзгаришлардан хавфсираяпти, «маънавият» учун «кураш» олиб борилмоқда ва ҳоказо.

    - Бундай ҳолат — модерн ва анъана кураши фақат Ўзбекистонда эмас, у ёки бу шаклда ҳамма ерда кузатилади.

    - Истиқболларимиз юзасидан прогнозларингизни бера оласизми? Ўзбекистон шу шароитда ўсишда давом этадими ёки ортга кетиш хавфи борми?

    - Менимча, ўсишдан бошқа йўлнинг ўзи йўқ. Олға ҳаракат қилиш керак. Бугун, Жаҳон банки рақамларига кўра, бутун дунё ЯИМининг 30 фоизидан кўпроғи рақамли иқтисодиётга тўғри келади. Буни барча мамлакатлар ривожлантириши лозим. Бошқа йўли йўқ.

    - Айрим амалдорлар, айрим зиёлиларнинг глобализация туфайли ёшлар «айниб кетиши» ёки қандайдир деструктив ғоялар кириб келиши борасидаги ҳадикларини қандай енгиб ўтсак бўлади? Нима қилиш керак?

    - Биласизми, шундай муҳокама, шундай ихтилоф борлигининг ўзи яхши. Бу дегани, турфа қарашлар бор, улар ўзаро мулоқотга кириш йўлларини қидирмоқда. Менимча, шунинг ўзиёқ жуда катта ижобий ҳолат.

    Элдар Асанов суҳбатлашди.

    21.09.2018, 16:54   Изоҳ (0)   18436
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев президент Чан Дай Куангнинг вафоти муносабати билан Вьетнам халқига ҳамдардлик билдирди

    21.09.2018, 16:49

    Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ҳузурида жамоатчилик кенгаши тузилди

    21.09.2018, 16:35

    Қашқадарёлик фуқаро ИИБ ходимига 10 млн сўм пора бераётганида қўлга тушди

    21.09.2018, 16:15

    Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш фонди аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга 100 млрд сўм ажратади

    21.09.2018, 16:15

    Тошкентда юк поездининг иккита вагони темир издан чиқиб кетди (фото)

    21.09.2018, 16:02

    Қашқадарёда ҳарбийлар учун аутсорсинг тизимига асосланган замонавий ошхона иш бошлади (фото)

    21.09.2018, 16:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.