20 сентябрь куни Беларусь адлия вазирининг ўринбосари Игорь Тушинский бошчилигидаги делегация Наманган шаҳридаги Давлат хизматлари марказининг тажрибасини ўрганиш учун ташриф буюрди, деб ёзади ЎзА.
Делегацияни Наманган вилояти Давлат хизматлари бошқармаси бошлиғи Дилмурод Исмоилов кутиб олди. Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари Нў’мон Муҳаммадиев билан биргаликда меҳмонларни давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизими, Наманган мисолида марказларнинг фаолияти билан таништирди.
Мазкур марказ зарур бўлган замонавий ускуналар билан жиҳозланган энг катта ва намуналилардан биридир.
Исмоилов «ягона дарча» тамойилини амалга ошириш, шунингдек, марказларда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги афзалликлар ҳақида сўзлаб берди.
Шунингдек, мобил сайёр хизматлари кўрсатиш ҳақида маълумот берилди.
Бугунги кунда Наманган Давлат хизматлари маркази экспериментлар марказларидан бири бўлиб, 100 га яқин давлат хизматини кўрсатади. Наманган шаҳри аҳолисига паспорт берадиган ва янгилайдиган ягона марказ ҳамдир. Бу ерда бир кунда 800 дан зиёд фуқарога хизмат кўрсатилади. Марказ биносида Президент Халқ қабулхонаси, ФҲДЁ бўлинмаси, суғурта, кадастр, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, тез ёрдам ва банк филиаллари мавжуд.
Изоҳ (0)