Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 11 сентябрь куни туман ИИБ ходими ўз раҳбарига ахборот бериб, унда шу куни «Кишмиштепа» МФЙда яшовчи Ж.Т. ўзига нисбатан бўлган маъмурий материални ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 450 минг сўм пулни пора сифатида таклиф қилаётганлигини маълум қилди, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати.
Мазкур ахборот юзасидан 12 сентябрь куни вилоят ИИБ ва туман прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида фуқаро Ж.Т. ходимга хизмат хонасида 450 минг сўм пулни пора сифатида бераётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)