Беларусь—Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси жорий йилнинг январь июль ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб тўрт баробар кўпайди. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон—Беларусь бизнес форуми ва кооперация биржасида айтиб ўтилди, деб ёзади «Халқ сўзи».
Беларусь президенти Александр Лукашенконинг мамлакатга расмий ташрифи доирасида ўтказилаётган мазкур тадбирларда икки давлат ишбилармонларининг 300 дан ортиқ вакили, шу жумладан, 38 та йирик компания иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)