Бугун, 9 сентябрь санасида Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти, асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов ўзининг 65 ёшини қарши олди. Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси эса Усмоновни таваллуд айёми билан қутлади.
Ҳурматли, Алишер Бурхонович! Бугунги шодиёна кунда Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, ишларингизга ривож тилаймиз. Ўзбекистон тараққиёти йўлида ҳормай-толмай узоқ йиллар меҳнат қилишингизни, касбий фаолиятингизда эса улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз. Биз сиздек ватандошимиз билан фахрланамиз!Шунингдек, хабарда Алишер Усмоновнинг жаҳон спорти тараққиёти, Олимпия ҳаракати ривожида тутган ўрни беқиёс эканлиги, унинг Ўзбекистонда қиличбозлик спорт турини ривожлантириш, «Пахтакор» стадионини тубдан реконструкция қилиш ва қайта қуриш ишларига бош-қош бўлаётганлиги ҳам алоҳида таъкидланади.Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси
Миллиардерни туғилган куни билан Владимир Путин биринчилардан бўлиб табриклаб, телеграмма юборди. Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг 29 августдаги фармони билан Алишер Усмонов «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланганди.