АҚШ Идлибда террорчиларга қарши курашиш режасини тақдим этишга тайёр, аммо бу масалада Россия билан ҳамкорлик қилмайди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари штаблари бошлиғи генерал Жозеф Данфорд баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Данфорднинг сўзларига қараганда, у россиялик ҳамкасби армия генерали Валерий Герасимов билан Идлибда инқироз бошланганидан буён гаплашмаган.
Пентагоннинг маълум қилишича, 20–30 мингга яқин террорчи Идлибга кирган ва улар у ердаги юз минглаб одамлар ичида яширинишга уринмоқда.
Изоҳ (0)