«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига шифокорлар ўз касб мажбуриятларини бажаришда давлат томонидан ҳимоя қилиниши зарурати ҳақидаги жамоавий мурожаат жойланди.
Унда, жумладан, айни пайтда шифокорлар ва тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимлари ўз касб мажбуриятларини бажариш давомида таҳқирлашлар ва қадр-қиммати камситилишларга дуч келаётганлиги, уларнинг соғлиғига зарар етказилаётганлиги таъкидланади ва бунга бир қатор мисоллар келтирилади.
Мурожаат билан касб мажбуриятларини бажариш давомида тиббиёт ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш учун қонунчилик даражасидаги жавобгарликни белгилаш таклиф этилади.
Изоҳ (0)