Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бугун, 26 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Осиё ўйинлари доирасида оғир атлетика баҳслари давом эттирилди.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Жумладан, -105 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони, Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзоси Руслан Нурудинов Осиё ўйинлари олтин медалига сазовор бўлди. У даст кўтаришда 191 кг, силтаб кўтаришда эса 230 кг тошни ўзига бўйсундириб, умумий 421 кг натижа билан рақибларидан устун келди. Руслан шу билан бирга Осиё ўйинлари рекордини ҳам янгилади.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси медаллари сони 27 тага етди. Шулардан 6 таси олтин, 11 таси кумуш ва 10 таси бронза. Умумий рейтингда эса Ўзбекистон ҳамон 10-ўринда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аёллар ўртасида -75 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Омадой Отақўзиева финал босқичида 237 кг натижа кўрсатиб, кумуш медални қўлга киритганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар