Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2018 йилнинг 24 августида Ўзбекистон ва Беларусь Республикалари ҳукуматлараро комиссия доирасида «АМИЛОВ»қандолатчилик фабрикасига Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Н.С. Отажонов ва Беларусь бош вазири ўринбосари М.М. Русий ташриф буюришди.

Ушбу ташрифда Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Н.С. Юсупов, Ўзбекистоннинг Беларусдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Л.А. Маринич, Беларусь Республикаси озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари В.В. Гракун, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК бошқаруви раиси ўринбосари А.Х Салимов, «Коммунарка» ОАЖ бош директори И.И. Данченко ва Беларусь Республикаси ҳукумати ва ишбилармонлик доираларининг бошқа вакиллари иштирок этдилар.

Делегация вакиллари ташрифи доирасида «АМИЛОВ» қандолатчилик фабрикаси ва «Коммунарка» ОАЖ ўртасида қандолат маҳсулотларини ҳамкорликда ишлаб чиқариш тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Келажакда «Коммунарка» ОАЖ ва «АМИЛОВ» қандолатчилик фабрикаси ўртасида «Коммунарка» ОАЖга қарашли бўлган маҳсулот белгиларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия шартномаларини тузиш орқали ҳамкорлик ўрнатиш йўлга қўйилди. Ўзбекистоннинг «АМИЛОВ» қандолат фабрикаси ўзининг кенг турдаги маҳсулотлари билан Беларусь Республикаси ва МДҲнинг бошка давлатларининг ички бозорига кириб келиш ниятида.

Беларусь Республикаси делегация вакиллари «АМИЛОВ» қандолатчилик фабрикасига ташрифи чоғида фабриканинг ишлаб чиқариш қуввати ва ускуналарига юқори баҳо бериб, Европа ва МДҲ давлатлари фабрикаларидан қолишмаслигини айтиб ўтди. Шунингдек, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича «АМИЛОВ» фабрикаси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга катта қизиқиш билдирди.

«Коммунарка» ОАЖ – Беларусь Республикасидаги йирик қандолатчилик фабрикаларидан биридир.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳ
Асосий янгиликлар