• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Исломхўжа» бизга ҳақиқий тарихни ўргатади

    Бир ҳафтача муқаддам узоқ кутилган «Исломхўжа» фильмининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди. Премьерадан сўнг берилган тақризлар ниҳоятда қисқалиги боис улар фильм ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш учун етарли бўлмади. Умуман олганда, тақризларнинг аксарияти фильмни салбий ёки ўртамиёна баҳолади.

    Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Шундан келиб чиқиб, «Исломхўжа»га ўз баҳоимни бериш ҳамда бўлажак томошабинларда тўлароқ фикр уйғотиш мақсадида ушбу фильмга батафсил тўхталиб ўтишга қарор қилдим.

    Улуғбек Қодиров Исломхўжа образида. Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Улуғбек Қодиров Исломхўжа образида. Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Илгариги мақолаларимдан бирида картина кўтариб чиқаётган даврнинг тарихдаги аҳамиятига урғу берган эдим. Бу даврда яшаган Исломхўжа сингари ўнлаб, юзлаб арбоблар борки, уларнинг ишлари бугунги кунга бевосита таъсир кўрсатади ва шу боис беқиёс қийматга эга, илло олис ўтмишга мафтун ўзбек тарихчилиги уларга ҳали муносиб баҳо бера олгани йўқ.

    Асфандиёрхон (Алишер Узоқов) ва унинг кичик рафиқаси, Исломхўжанинг қизи Азиза Пошша бика (Асал Шодиева). Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Асфандиёрхон (Алишер Узоқов) ва унинг кичик рафиқаси, Исломхўжанинг қизи Азиза Пошша бика (Асал Шодиева). Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Айни дамда, мана шундай муҳим даврни жонлантириш, Исломхўжадай фавқулодда шахсни катта экранларга олиб чиқиш киночилардан алоҳида масъулиятни талаб қиларди. Ёпиқ премьерада иштирок этганларнинг кўпчилиги Голливуддаги сингари кенг миқёсли тарихий-бадиий фильм кутган бўлса керак, айримларнинг ҳафсаласи пир бўлгани сезилди. Аммо бу шаклдаги пеплум — тарихий жангари фильм яратишга на ажратилган бюджет (1,3 миллиард сўм), на ўзбек киносининг тажрибаси йўл қўярди. Шу боис режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов, менимча, мавжуд вазиятда энг оптимал йўлни танлаган — бадиий публицистикага мурожаат этган.

    Бадиий публицистика иккита вазифани бажаришга қаратилган:

    - томошабинга ҳаққоний илмий фактларни тақдим этиш;

    - эстетик завқ бағишлаш.

    Фикримча, «Исломхўжа» ҳар икки вазифанинг ҳам уддасидан чиқа олади.

    Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Одатда ўзбек бадиий фильмлари содда сюжетга ва қурилишга эга бўлади, мураккаб сценарийга ва ўзига хос ечимга соҳиб ишлар камдан-кам учрайди. Ўзбекча ҳужжатли фильмларнинг ҳам аксарияти «хўжакўрсинга» ишланади ва барчага маʻлум, дарсликларга киритилган фактларнинг такрори негизига қурилади. «Исломхўжа» бу борада ўта ноёб фильмдир. Илмий жиҳатдан уни тўлақонли тадқиқот деса бўлади — режиссёр ўз жамоаси билан биргаликда тўрт йил умрини тарихий ҳужжатларни ва монографик тадқиқотларни ўрганишга сарфлагани, архив титкилагани кўриниб турибди. Фильмга XIX аср иккинчи ярми — ХХ аср бошидаги Хива тарихи бўйича йирик мутахассис — Неъмат Полвонов маслаҳатчи бўлгани унинг илмий қийматини янада оширади.

    Докторант, Исломхўжа тадқиқотчиси. Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Докторант, Исломхўжа тадқиқотчиси. Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Режиссёр Исломхўжа ҳаёти ҳақидаги фактларни ўз қаҳрамони — ёш докторант тилидан батафсил, эринмай баён этади ва томошабинда ўша давр ҳақида тўла тасаввур ҳосил қилади. Диалоглар, мактублар архив материаллари асосида тиклангани диққатга сазовор. Бу билангина чекланиб қолмай, ижодкорлар кўпгина баҳсли илмий масалалар юзасидан ўз хулосасини беради. Ҳикоя орасига қўшилган бадиий саҳналар ҳам меҳр билан ишлангани, ҳар бир деталга урғу берилгани эътиборга лойиқ. Либослар, хон саройи, мулозимларнинг навбат туриш тартиби, хон тахти, рус ҳарбийларининг либослари — бари ҳаққоний тикланган.

    Хон тахти, ёзиш машинаси ва чўгирма. Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Хон тахти, ёзиш машинаси ва чўгирма. Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Совет йилларида ўзбек хонликлари даври қоп-қора рангларга чапланиб, бадиий фильмлар ва китобларда жуда қўпол, карикатурали бир шаклда тасвирланар эди. Эски қолиплардан қутула олмаган замонавий ўзбек маданияти ҳам хонликларни ўрта асрларда қолиб кетган мудҳиш чаладавлатлар, хонларни ва амалдорларни эса туссиз, қиёфасиз «картонли» образлар тарзида кўрсатишга ўрганиб қолган. «Исломхўжа» биринчи марта бу стереотиплардан қочиб, хонларга ва амалдорларга «жон киритди»: экрандаги Асфандиёрхон, бизга йиллар давомида уқтириб келишганидай, маишатга берилиб кетган, мамлакат дардини унутган ақлсиз ҳукмдор эмас, балки ўқимишли, зиёли, лекин мураккаб даврда ҳокимият тепасига келиб қолган, иллат ва хислатларга эга зиддиятли шахс, у қўлидан келганча ўз давлатини кўтаришга, аҳволни яхшилашга уринади, аммо сиёсий курашда енгиб чиқишга иродаси етмайди. Исломхўжа — ҳар қандай камчиликдан мосуво, афсоналаштирилган қаҳрамон эмас, у ҳам имконияти доирасида иш кўрадиган айёр сиёсатчи. Уларнинг шахсияти ҳақидаги қўшимча маълумотлар (айтайлик, Асфандиёрхон бўш вақтида нима билан шуғулланиши-ю, Исломхўжа қандай газеталарни ўқиши) қаҳрамонларни янада «жонлантирган».

    Асфандиёрхон бўш вақтида соат ва қилич ясаш, тузатиш билан шуғулланган, Фаррух тахаллуси билан шеърлар ёзган. Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Асфандиёрхон бўш вақтида соат ва қилич ясаш, тузатиш билан шуғулланган, Фаррух тахаллуси билан шеърлар ёзган. Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Иккиламчи образларга ҳам эътибор берилган. Жумладан, Бобожон Қатағон шунчаки Исломхўжанинг тан соқчиси бўлмай, балки унинг яқин инсони эканлиги очиб берилган.

    Исломхўжа ва Бобожон Қатағон. Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Исломхўжа ва Бобожон Қатағон. Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Қолаверса, режиссёр Хива хонлиги тўлақонли давлат бўлганини, ўз маъмурий аппаратига, суд-ҳуқуқ тизимига эгалигини, хонликда мураккаб сиёсий ўйинлар, ресурслар учун кураш борганини, Россия империяси, хусусан, Амударё бўлими маъмуриятининг хонлик ҳаётига таъсирини кўрсатиб бера олган.

    Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Олдинроқ ёзилган тақризлардан келиб чиқиб, фильмда кўплаб камчиликлар бор деб ўйлаган эдим. Аммо «Исломхўжа»ни томоша қилиш асносида бирор жиддий нуқсон топа олмадим. Айтиб ўтилган эътирозларнинг энг ўринлилари персонажлар замонавий тилда гапириши, аёл қаҳрамонларнинг ортиқ даражада ёрқин макияжи, айрим актёрлар кадрга мос тушмагани билан боғлиқ. Юқорида айтилганидек, бу — кенг миқёсли тарихий-бадиий фильм эмас, лекин қўйилган мақсад доирасида барча вазифалар уддасидан чиқилган. Режиссура, оператор иши, монтаж сифатли амалга оширилган. Сюжет мураккаб, бир неча поғонали қилиб қурилган, икки даврнинг, бадиийят ва илмий-ҳужжатли баённинг аралашуви эса менга эронлик режиссёр Моний Ҳақиқийнинг «Аждар омад» («Аждарҳо келди») кинодурдонасини эслатиб юборди. «Хонтахта» фильмларда бир хилдаги образларни жонлантиравериб бадга урган Улуғбек Қодиров ва Алишер Узоқов бу сафар ҳайрон қолдира олишди — улар ўзларига ажратилган қисқа экран вақти ичида қаҳрамонларининг шахсиятини очиб бера олган. Масалан, Улуғбек Қодировнинг кадрдаги асосий иши сукут сақлаб, олисга тикилганча вазмин қадам ташлашдан иборат, лекин унинг нигоҳи, аслзодаларга хос ишончли ҳаракатлари, гапириш оҳанги юз йил муқаддам яшаган ҳукумат раҳбарининг шахсиятини кўз олдимизда тирилтиради, ва бу тарих ишқибозларини ҳаяжонга солмай қўймайди.

    Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Тақриз якунида яна бир жиҳатга эътибор қаратмоқчи эдим. «Исломхўжа» илк ўзбекча тарихий детектив ҳамдир. Мозийда ечилмай қолган масалалар, фош этилмаган жиноятлар, ўз баҳосини олмаган шахслар ва воқеалар жуда кўп. Тарих ўтиб кетди, деб ҳисоблайдиганлар адашади — фош этилмаганни фош этиш, очилмаганни очиш бугунги авлоднинг зиммасидаги бурчдир.

    Биринчи ўзбек генерали Бобобекнинг оʻз уйида оʻлдириб кетилиши, Туркистон жадидчилиги асосчиси Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг қатл этилиши, қўрбоши Иброҳимбек Лақай иши, Афғонистондаги Бухоро муҳожироти фаолияти — бу каби мужмал саволлар ҳали-ҳамон жиддий тафтишни кутмоқда.

    Исломхўжанинг қотили сўроққа олиб кетилмоқда. Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Исломхўжанинг қотили сўроққа олиб кетилмоқда. Фото: Жаҳонгир Аҳмедов архивидан

    Фильм фабуласи Исломхўжанинг ўлдириши ҳамда бу жиноят тафтиши асосига қурилгани менга ёқди: томошабин баёнчи — докторант билан бирга қотиллик тафсилотларини билиб боради, айни пайтда унга Исломхўжа кимлиги, қандай даврда, кимлар орасида яшагани тушунтириб борилади, фильм якунида эса жиноят ижрочилари, бу қотиллик хонлик учун қандай оқибатлар келтириб чиқаргани аён бўлади.

    * * *

    «Исломхўжа» — ақлли кино, интеллектуал кино. У, биз билган бошқа кўпгина ўзбек тарихий фильмларидан фарқли, қуруқ пропагандага қаратилмаган, тарихий арбобларни эртак қаҳрамонларига айлантириб қўймаган, балки имкон қадар ҳужжатга асосланган ҳаққоний тарихни намойиш этган. Афсуски, «хонтахта» фильмларга ўрганиб қолган томошабин уни қабул қилиши осон кечмайди, шу боис «Исломхўжа» кинозалларни бир ойлаб тўлдириб тура олмаслиги мумкин. Фильм мавзуси ва жанри ўта хослигини унутмайлик.

    Лекин «Исломхўжа» томошабинга ҳақиқий тарихий билим беради, айни пайтда эстетик завқ ҳам бағишлай олади. Уни ҳеч иккиланмасдан ўзбек киночилигининг жиддий ютуғи деб айта оламан. Фильм маҳаллий ва халқаро телеканалларда муваффақиятли намойиш этилишига, фестиваль ва танловларда қатнашиб, муносиб баҳо олишига ишонаман.

    24.08.2018, 09:55   Изоҳ (0)   51137
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ бошланди: қайси жамоалар иштирок этади, ўйинлар қаерда бўлиб ўтади ва мукофот пули қанча?

    Спорт | 15 июн, 16:58

    Бухорода ҳам ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади

    Ўзбекистон | 15 июн, 16:47

    Эрон ракета зарбаларидан Исроилдаги турар жойлар вайрон бўлди (фото)

    Дунё | 15 июн, 15:41

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:55

    Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:13

    Агуэро: “Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини телевизорда кўраяпти”

    Спорт | 15 июн, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.