21 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳиндистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳиндистоннинг собиқ бош вазири Атал Биҳари Важпаининг вафоти муносабати билан вазир Ўзбекистон раҳбарияти номидан чуқур таъзия изҳор этди ва элчихонада очилган Ҳамдардлик китобига тегишли қайдни киритди.
Элчи Винод Кумар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу қайғули паллада ҳамдардлик ва далда сўзларини билдириб Ҳиндистон Президенти ва Бош вазирига йўллаган мактублари учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорчилик билдирди.
Изоҳ (0)