Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарачилари махсус ҳарбий-тактик ўқув машғулоти ўтказди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Фото: Бош прокуратура

Фото: Бош прокуратура

Мазкур ўқув машғулоти ҳар икки давлат тарихида илк бор ўтказилди. Унда ҳарбий хизматчилар қуролланган шартли душманнинг ҳужумини биргаликда бартараф этди.

Maxсус тактик ўқув машғулотига эрталабки соат 7:00 да старт берилди. Машғулот сценарийсига кўра, жангарилар гуруҳи чегарани бузиб ўтиб, Амударё орқали Ўзбекистон томон ҳаракатланди. Яна бир гуруҳ «террорчилар» эса дарёни кечиб ўтиб, Тожикистон ҳудудига кириб борди.

Шартли душман аниқланганидан сўнг ҳар икки давлат чегарачилари тезликда ўзаро алоқа ўрнатди. Чегарачилар яширин тарзда қуролланган гуруҳни кузатиб бориб, қарама-қарши томондан жангга киришди.

Ўқув машғулотларига дронлар, зирҳли техника, жанговар катерлар, шунингдек, ҳаво кучлари ҳам жалб этилди. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳаракатлари Ўзбекистон ва Тожикистон чегара қўшинлари қўмондонлари томонидан кузатиб борилди. Жангарилар «йўқ қилиниб», ўқув машғулоти муваффаққиятли якунланди.

Машғулотлар сўнгида жанговар тайёргарлиги юқори бўлган ҳарбий хизматчилар қимматбаҳо совғалар ва кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда турар жой биносидаги портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди
Маҳаллий
Тошкентда Lacetti Nexia-3 билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Маданият
«Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)