Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродов Словения адлия вазири Горан Клеменчич ҳамда «Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат ташкилоти ходимлари Мюша Север ва Бегзод Шарипов билан учрашди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Бош прокуратура

Фото: Бош прокуратура

Учрашувда меҳмонларга жиноий қонунчиликдаги янгиликлар, «Коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги» қонун ва ушбу қонунни амалга тадбиқ этиш бўйича Президенти қарори, республикада олиб борилаётган суд ислоҳотлари ва бу соҳада прокуратура органлари роли ҳақида гапирилди.

Горан Клеменчич маълумотлар учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар халқнинг ўзидан келиб чиқаётганини таъкидлаб ўтди.

Учрашувда томонлар икки давлат ўртасида ҳуқуқий соҳада шартномалар тузиш ҳамда Ўзбекистон прокуратураси ва Словения адлия вазирлиги ўртасидаги профессионал алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳақида суҳбат олиб борди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда