Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 11 август куни Меҳробод маҳалласида яшовчи О.Н. уйи олдида шу маҳалладан ўтиб кетаётган Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи Ю.С.ни ҳеч бир сабабсиз уриб-тепиб, унга жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан О.Н.га нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)