Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбара мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Биринчи Президенти қабрига гул қўйилиб, Қуръон тиловат қилинди.
Мазкур мажмуага ҳар куни юзлаб ўзбекистонликлар ва хорижлик меҳмонлар зиёратга келади. Улар орасида тожикистонликлар ҳам бор.
«Тожикистон президентининг Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтириши халқимизга эҳтиром, меҳр-оқибат ифодаси бўлди», — деб ёзади Президент матбуот хизмати. Эмомали Раҳмон Ислом Каримовнинг дафн маросимида ҳам қатнашган эди.
Меҳмонга мажмуада амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида сўзлаб берилди.
Изоҳ (0)