Давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 18 август куни Самарқанд шаҳрига келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни ҳукумат вакиллари кутиб олди.
Ташриф давомида Ислом Каримов ва Амир Темур мақбараларини зиёрат қилиш, Улуғбек расадхонаси, Афросиёб музейи, Регистон мажмуаси ва бошқа тарихий ёдгорликларни томоша қилиш режалаштирилган.
Аввалроқ ушбу ташриф туфайли Самарқанд шаҳридаги айрим кўчаларда йўл ҳаракати чекланиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Изоҳ (0)