Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига учувчисиз учиш қурилмаларини олиб кириш ва фойдаланишга рухсат берилди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида ўз аксини топган, дея хабар беради Spot.

Фото: Spot

Фото: Spot

Жумладан, қўмита қошидаги «Геоиннавация маркази» мазкур имкониятдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, хорижий кинокомпаниялар ҳам Ўзбекистон ҳақидаги фильмларни суратга олиш учун олдиндан рухсат сўраб, мамлакат ҳудудига вақтинча дронларни олиб кириши мумкин.

Қолганлар учун аввалги қоида, яъни Ўзбекистонга учувчисиз учиш қурилмаларини олиб кириш ва фойдаланиш учун Вазирлар Маҳкамасидан махсус рухсатнома олиш ўз кучида қолади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Геоиннавация маркази» ДУК ва Хитойнинг БШарк Ҳолдингс компанияси ўртасида Ўзбекистонда замонавий учувчисиз технологияларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзолангани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Дарё» кундалигида 2 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
«Ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, «яшил сертификатлар», энергия улушини камайтириш: Мирзиёев «яшил» иқтисодиёт тақдимоти билан танишди
Дунё
Британия разведкаси Россия Украинадаги урушда қуруқликдан ҳужум қилолмаётгани сабабини тушунтирди