«Ўзбекистон» анжуманлар саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида «Дўстлик оқшоми» номли концерт бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон иштирок этди.
Ўзбекистон раҳбари ўзбек ва тожик халқлари азалдан ёнма-ён яшагани, қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтганини таъкидлади.
«Ўзбек ва тожик халқлари бир дарахтнинг икки шохи, бир дарёнинг икки ирмоғига ўхшайди. Бизнинг муқаддас динимиз, еримиз ва сувимиз бир. Қувончу ташвишларимиз, тақдиримиз муштарак. Аждодларимизнинг эзгу анъаналарини давом эттириб, халқларимиз дўстлигини мустаҳкамлашимиз ва асраб-авайлашимиз керак», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Тадбирда Ўзбекистон Президентининг фармони ўқиб эшиттирилди. Эмомали Раҳмонга «Эл-юрт ҳурмати» ордени топширилди.
Тожикистон Президенти 18 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов ва бош вазир Абдулла Арипов билан учрашувлар ўтказади, Самарқанд шаҳрини зиёрат қилади.
Изоҳ (0)