Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ШҲТга аъзо давлатлар қуролли кучлари бўлинмаларининг «Тинчлик миссияси — 2018» ҳарбий машғулотларини ўтказиш учун Россиянинг Челябинск вилоятига Сибирдан Ми-24 «Крокодил» ва Ми-8АМТШ «Терминатор» вертолётлари кўчириб ўтказилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Халқаро манёврлар чоғида учувчилар қуруқликдаги гуруҳларга турли вазифаларни бажаришда ва юкларни ташишда ҳаводан ёрдам кўрсатади.

Қўшма аксилтеррорчилик қўмондонлик-штаб машғулотлари Чебаркулда 22—29 август кунлари ўтказилади. Манёврларда Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон қуролли кучларининг қуруқликдаги қўшинлари бўлинмалари ва авиациялари қатнашади. Ўзбекистон вакиллари эса кузатувчилар сифатида иштирок этади.

«Тинчлик миссияси — 2018»да жами 3 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи ва 500 га яқин техника қатнашади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди