Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистонга кимлар визасиз кириши мумкинлиги ҳақида батафсил маълумот эълон қилди, деб ёзади «Sputnik Ўзбекистон».
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 4 июлдаги 3836-сонли қарорига мувофиқ 2018 йил 15 июлдан эътиборан қуйидагилар жорий этилди:
- электрон туристик виза олиш: ушбу тизим виза расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартибидан фойдаланиши мумкин бўлган 51 давлат фуқароларига (давлатлар рўйхати илова қилинади) нисбатан амал қилади;
- Ўзбекистонга беш кунгача визасиз транзит кириш: ушбу тартиб 101 давлат фуқароларига (давлатлар рўйхати илова қилинади) нисбатан жорий этилган бўлиб, бунда чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг халқаро аэропортлари орқали транзит билан трансит билан ва учинчи мамлакатга учиш чиптасига эга бўлиши лозим. Ушбу амалиёт Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари билан танишишни истаган транзит йўловчиларга нисбатан қўлланилади;
- 16 ёшга тўлмаган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига визасиз кириши: Бунда ушбу фуқаролар қонуний вакиллари ҳамроҳлигида бўлиши ва биометрик ўтиш ҳужжатига эга бўлиши талаб этилади ва Ўзбекистон ҳудудида ҳамроҳ шахснинг визаси амал қилиш даврида, лекин 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда бўлиши мумкин.
Ўзбекистон виза тартиби
Изоҳ (0)