Генуяда автомобиль кўпригининг қулашига гувоҳ бўлганлар ҳодиса суратлари ва видеоси билан бўлишмоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Фавқулодда ҳодиса 14 август куни кундузи юз берди. Автомобиль кўпригининг 200 метрга яқин қисми 50 метр баландликдан қулаган. Ушбу лаҳзада кўприкда ҳаракатланаётган автомобилларнинг барчаси пастга қулаган.
#genoa after the #bridge collapsed #Italy #Morandi #Genova #Genes #morandibridge pic.twitter.com/cIvaBJZ16G
— Marco Ferraglioni (@MFerraglioni) August 14, 2018
Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 20 киши ҳалок бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, кўприк қулашига чақмоқ уриши сабаб бўлган бўлиши мумкин. Шунингдек, ҳалокатнинг эҳтимолий сабабларидан бири сифатида кўприк конструкциясининг чўккани ҳам айтилмоқда.
https://twitter.com/RoelantSiekman/status/1029326619910004738
Изоҳ (0)