Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига 14 август куни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бўйича бутун Россия тадқиқот институти» федерал бюджет ташкилотининг делегацияси ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маскур ташриф Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Жаҳон банкининг «Ўзбекистондаги офатларни олдини олиш» қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда.
Ташриф давомида меҳмонлар Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар ва республика Соғлиқни сақлаш вазирликларининг навбатчи диспетчерлик хизматлари билан танишиб, улар билан тажриба алмашади.
Ташриф 17 август кунига қадар давом этади.
Изоҳ (0)