Россиянинг Калининград шаҳрида Преголя дарёси устидан ўтувчи кўприкни реконструкция қилишга халақит берган лаққа балиқ шарафига ҳайкал ўрнатилди, деб ёзади TJournal.
Ҳайкал ўлчами икки метрга яқин. Уни кўприкни таъмирдан чиқарган қурилиш компанияси шаҳарга ҳадя қилди.
2016 йилнинг июлида кўприк қурувчилари сувости ишларида улкан лаққа балиққа дуч келганлиги ва у қурувчиларни ўз уясидан қувишга уриниб, реконструкция ишларига халал бераётганлигини маълум қилган эди.
Ўша лаққанинг оғирлиги 200—220 килограммга яқин бўлган. Унинг ҳозирги тақдири — номаълум.
Изоҳ (0)