Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Япониянинг Гумма префектураси қутқарув вертолёти 10 август, жума куни Нагано префектураси тоғларида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Киодо агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: AFP

Фото: AFP

9:15 да Маэбаси шаҳридан ҳавога кўтарилган вертолёт белгиланган вақтга алоқага чиқмади. Шу куннинг ўзидаёқ Япония ўз ўзини ҳимоя қилиш кучлари томонидан вертолёт бўлаклари ва 9 кишидан иборат экипажнинг 8 аъзоси жасади топилди. Авиаҳалокатнинг сўнгги қурбони жасади 11 август куни топилди.

Аварияга об-ҳавонинг бирдан ёмонлашиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар