Ғарбий Қозоғистон вилояти полициячилари ўзбекистонлик фуқарога нисбатан бир йўла 35 та жиноий иш қўзғатди, деб ёзади «24.kz».
Фирибгар тадбиркорлик фаолияти ниқоби остида кишиларни алдаб келган. Уралскдаги корхона директори бўлган ўзбекистонлик фуқаро аҳолига арраланган бинокорлик материалларини сотиш ва етказиб бериш бўйича хизматларини таклиф қилган.
Сохта тадбиркор фуқаролардан олдиндан ҳақ олиб, сўнгра ғойиб бўлган. Шу тариқа бир йил давомида фаолият юритган. Оқибатда алданган фуқаролар полицияга мурожаат қилган.
Суриштирув давомида 40 га яқин одам фирибгар қурбонига айланганлиги аниқланган.
«Қозоғистон ҳудудини тарк этишга уринган фуқаро Ю. Петропавловск шаҳрида қўлга олинди. Ҳозирда унга нисбатан эҳтиёт чораси қўлланилган», — дейди Ғарбий Қозоғистон вилояти Ички ишлар департаменти ахборот бўлими бошлиғи Ибрагим Жусупкалиев.
Изоҳ (0)