2 август, пайшанба куни тонгги соат 05:10 да Истанбул—Тошкент мунтазам қатнови бўйича учиб келаётган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг Boeing-767 самолёти Тошкент аэропортига қўниш жараёнида тормоз бериш тизимидаги носозлик туфайли шасси ғилдираклари қизиб, шиналарга қисман шикаст етди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қўниш штат режимида амалга оширилган.
Тергов-суриштирув ишлари олиб бормоқда.
Изоҳ (0)