Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси Кёнгсанг провинциясида юз берган ҳодиса билан боғлиқ вазиятга аниқлик киритмоқда. У ерда, маҳаллий ОАВлари маълумотига кўра, маҳаллий миграция ходимлари ўзбекистонлик талабани калтаклаган. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.uz».
Ҳодиса 16 июль куни юз берган. Вазиятни ўрганиш ва зарурат бўлган тақдирда консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун элчихона консуллик ходими Сеулдан 400 километр масофада жойлашган Чхонвон шаҳрига юборилган.
ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаментининг маълум қилишича, ҳодиса юзасидан Ўзбекистон элчихонаси консуллик бўлимига мурожаатлар келиб тушмаган.
Изоҳ (0)