Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Frank Medic клиникасида малакали шифокорлар фаолият олиб боришмоқда. Сифатли лаборатория ташхисига эга, мураккаб ташхисларда Германиядаги профессорлардан онлайн-консултация олинади, мунтазам Европа тиббиёт кунлари ўтказиб турилади. Бунда Германиядаги мутахассислар турли йўналишлар бўйича беморларни қабул қилади. Шунингдек, Германияда даволаниш имконияти таклиф этилади.

Бугунги мақоламизда простата аденомаси борасида сизларни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдик. Келинг, даставвал, халқ орасида кенг тарқалган иккита чўпчак ҳақида гаплашсак.

Биринчи чўпчак. Бемор шифокорга мурожаат қилиб, ўзида прос­тата борлигини айтади. Маълумки, простата худди қўл-оёғимиз сингари аъзо саналиб, ҳар бир эркакда туғилганидан мавжуд бўлади. Ушбу ҳолатда бемор, албатта, простатасида қандайдир муаммо борлигини назарда тутади. Бу турли шаклдаги простатит, прос­тата аденомаси ёки камдан-кам ҳолларда онкологик хасталик бўлиши мумкин.

Простатит турли шикоятлар би­лан намоён бўлиши ва уларнинг барчаси учта асосий аломатда жамланиши мумкин.

Биринчиси – оғриқ. У кўпинча чот ораси, қорин ости, соннинг икки юзаси, бел пастида бўлади. Бу кўп ҳолларда узоқ ўтирган ёки оёқлар музлаганда кузатилади.

Иккинчиси – пешоб ажралиши бузилиши. Яъни: пешоб босими пастлиги, сийдикнинг охиригача бўшамаганлик ҳисси, ҳожатхонага тунда қатнайвериш, тез-тез пешоб ажратиш...

Учинчиси – турли кўринишдаги потенсия бузилишлари.

Иккинчи чўпчак. Простатит билан аденома бир хил. Жавобимиз эса бундай: йўқ. Простатит яллиғланиш, простатанинг шамоллашидир. Аденома эса простатанинг безарар ўсмаси ҳисобланади. У келиб чиқишига кўра иккинчиси билан боғлиқ бўлмайди. Биргина беморнинг ўзида битта простатасида биргаликда келиши ҳамда бир-бирининг аломатларини кучайтириши мумкин. Аденомада аломатлар ривожланишига кўра секин-аста пайдо бўлади ва юқорида айтиб ўтилган (прос­татитдаги) белгиларга ўхшаб кетади. Фақат аденомада бирор аъзода оғриқ кузатилади, асосан пешоб ажралиши бузилиши кузатилади.

Энди уларни даволаш усулига келсак. Бу борада радио­тўлқинли усул ёрдам беради. Радиотўлқинли усул ёрдамида простатитни ҳам даволаш мумкин, аденомани ҳам операциясиз олиб ташласа бўлади. Муолажа бир соат давом этади. Нар­козсиз, кесмасдан, оғриқсиз, бир марта амалга оширилади. Шундан сўнг хаста ўрнидан туриб, бемалол юра олади. Ташхислаш­дан даволаш­гача бўлган бутун жараёнга бир кун кетади.

Даво самараси 1 ҳафтадан 2-3 ойгача намоён бўлади. Бу касаллик тури ҳамда босқичига боғлиқ.

Вдовин Дмитрий Андреевич, шифокор-уролог,

Frank Medic клиникаси раҳбари

Телефон: +99890 178-70-11

(+99871) 266 11 19(+99871) 266 10 90(+99871) 266 24 23

e-mail: davdovin@gmail.com

www.frankmedic.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова