Бугун, 30 июль куни Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамкорлигида «Ўзбекистонда кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлашда таъсирчан тарғибот ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларнинг улкан аҳамияти» мавзусидаги амалий семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири маълум қилди.
Ушбу тадбирни Қўмита раиси Р.Қурбонов ва Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари А.Қодиров қутлов сўзлари билан очиб берди. Амалий семинар давомида миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик, динлараро бағрикенгликнинг маънавий-маърифий асослари ҳамда икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ва Республика Маънавият ва маърифат маркази ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Изоҳ (0)