Лулу Ҳашимото — «одам қўғирчоқ» деб аталувчи япониялик модель ва интернет юлдузи. Суратда уни оддий ҳайкалдан ажратиб бўлмайди. Шу билан бир вақтда, у робот эмас, балки одам, бироқ унинг ҳақиқий юзини ҳеч ким кўрмаган, дея ҳикоя қилади AdMe.
Лулу ўз образини махсус костюм ёрдамида ушлаб турадиган ноодатий модель ҳисобланади. Костюм қўғирчоқ танасини эслатади ва ўз ичига ниқоблар, ясама соч ва чиройли либосларни олади. Интервью вақтида у жавобларни бошловчининг қулоғига пичирлаб айтади, чунки, одатда, қўғирчоқлар гапирмайди.
Лулунинг продюсери ва яратувчиси бўлган дизайнер Ҳитоми Комаки «тирик қўғирчоқ» Нукопан жамоаси билан ҳамкорликдаги ишнинг натижаси эканлигини айтади.
Продюсернинг сўзларига кўра, Лулу образининг бир қисмини ташкил қилувчи кишининг шахси сир сақланади. Бу қаҳрамонга ўзига эътиборни тортишда халал бермайди. Кўчаларда ва намойишлар чоғида қизнинг олдига кўплаб кишилар келиб, суратга тушади, у эса бундан доимо хурсанд.
Изоҳ (0)