Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия махсус хизматлари Мўғулистондан қўним топган туркиялик мухолифатчи ўқитувчини олиб чиқишга уринди, аммо Мўғулистон расмийлари бунга тўсқинлик қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

Айтилишича, Вайсал Оқчой диний раҳнамо Фатҳуллоҳ Гулен билан боғлиқ халқаро мактаблар тармоғини бошқаради.

Айтилишича, ўқитувчи Улан-Батордаги уйидан ўғирлаб кетилган.Туркия ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли самолёт Улан-Батор аэропортига қўнгани маълум бўлганидан сўнг Оқчойнинг қариндошлари аэропорт олдида тўплана бошлаган. Бундан хабар топган Мўғулистон ички ишлар вазирлиги самолётнинг кетишига йўл қўймаган ҳамда ўқитувчини мамлакатда олиб қолган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади