Москва шимоли-шарқида уч нафар қиз шахсий адоват сабабли отасини сўйиб ташлади. Уларга нисбатан айблов эълон қилинган. Бу ҳақда Россия Тергов бошқармасининг Москва тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
2018 йилнинг 27 июль куни кечқурун Алтуфьевский шоссесининг турар жой зинасида бўйин ва кўкрак қисмидаги кўплаб кесилган жароҳатлари бўлган 57 ёшли эркакнинг жасади топилган.
Эртаси куни мазкур жиноятни содир этишда гумонланиб 17, 18 ва 19 ёшли уч нафар қиз қўлга олинган. Сўроқ қилиш давомида опа-сингиллар айбини тан олиб, уларга узоқ вақт давомида маънавий азият етказганлиги учун отасига нисбатан шахсий адоват юзага келганлигини тан олган.
Изоҳ (0)