Яқин кунларда уч мингга яқин суриялик қочоқ Ливандан ватанига қайтади. Бу ҳақда Россия ТИВ вакили Николай Бурцев маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Ливан ҳукумати вакиллари яқин кунларда Сурияга қайтиш истагини билдирган суриялик қочоқларнинг уч минг кишидан иборат яна икки гуруҳи ватанига юборилишини маълум қилди», — деди Бурцев.
У ҳозирги вақтда Ливанда вақтинчалик яшаётган сурияликларнинг аксарият қисми — 976 мингдан ортиқ одам ватанида ишлаш ва яшаш учун зарур шарт-шароит яратилиши билан САРга қайтишга тайёрлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)