21 июль, шанба куни Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қорақамиш 2/3-даҳасида Matiz русумли автомашина йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёдаларни уриб юборган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Аёллардан бири воқеа жойида, иккинчиси касалхонада вафот этган.
Изоҳ (0)