Гидрометеорология марказининг хабар беришича, Ўзбекистон бўйлаб кузатилган жазирама иссиқдан сўнг 24 июлдан ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. 23 июлдан бошланган ҳафта давомида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, деб ёзмоқда Uz24.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво ҳарорати кечаси +18—26, кундузи +31—36 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоийда кечаси +18—23, кундузи +32—37 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда кечаси +18—23, кундузи +32—37 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳарорат кечаси +20—25, кундузи +33—38 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғонада кечаси +17—22, кундузи +31—36 даража иссиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда кечаси +16—21, кундузи +22—27 даражагача иссиқ бўлади.
Изоҳ (0)