Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) «My.soliq.uz» порталида ишга қабул қилиш хизматини ишга туширди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
ДСҚга ишга киришни истаганлар ушбу хизмат ёрдамида тўғридан-тўғри резюме жўнатади. Maxсус тузилган кадрлар билан ишлаш комиссияси ҳар бир резюмени ўрганиб чиқади, шунингдек, у жойларга чиқиб, номзодлар билан суҳбатлар олиб боради.
Қўмита маълумотларига кўра, 27 июндан 20 июлгача бўлган муддат ичида ДСҚга 1 200 нафарга яқин номзоднинг анкеталари келиб тушди.
«Ўрганишлар давомида номзоднинг касбий маҳорати ва иш тажрибасига катта эътибор берилади», — дея қайд этилади хабарда.
Таъкидланишича, авваллари ишга қабул қилишда сунъий тўсиқлар мавжуд эди. Номзодлардан 20 хилдаги турли маълумот талаб қилинарди. Соғлиги тўғрисидаги умумий маълумотдан ташқари тери-таносил, неврологик, сил ва наркологик диспансерлардан маълумотлар сўралар эди.
Шунингдек, ДСҚ илгари ишга жойлашишда таниш-билишчилик ва маҳаллийчилик каби иллатлар ҳам мавжуд бўлганини тан олади.
Изоҳ (0)