Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги «Геоинновация маркази» ДУК ва Хитойнинг дронлар ишлаб чиқарувчи BShark Holdings LTD компанияси ўртасида Ўзбекистонда учувчисиз технологияларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Ҳужжат Ўзбекистон делегациясининг Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрига сафари доирасида имзоланди.

«Геоинновация маркази» ДУК маълумотларига кўра, корхоналар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Ўзбекистонда учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ниятида. Меморандум шунингдек, ҳамкорликда ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш, семинарлар ўтказиш, учувчисиз технологияларни ривожлантириш соҳасида мутахассислар, ахборот ва тажриба алмашинувини кўзда тутади.

BShark Holdings LTD компанияси Ўзбекистонга зарур ишлаб чиқариш ускуналари ва технологияларни етказиб бериш, маҳаллий ходимларни ўқитиш, савдо ва маркетинг бўлимларини ташкил этишни мўлжалламоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар