Тожикистонда 130 мингга яқин ўқувчи ўзбек тилида таълим олмоқда. Тожикистон фан-таълим вазири ўринбосари Р.Мирбобоев мамлакатнинг биринчи ярим йиллик якунларига бағишланган матбуот анжуманида бу ҳақда маълум қилган, деб ёзмоқда ЎзА.
Вазир ўринбосарининг қайд этишича, Тожикистонда ўзбек тилида ўқитишга ихтисослашган мактаблар сони 70 дан зиёдни ташкил қилади. Яна 426 та умумтаълим муассасасида тожик тили билан бирга ўзбек тилида ўқитиш ҳам йўлга қўйилган.
Айни пайтда Тожикистон фан-таълим вазирлиги қошида ўзбек тилидаги ўқув-методик адабиётларни тайёрлаш гуруҳи иш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)