Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 54-сессиясида вилоят ҳокими тадбиркорларга ёрдам бериб иқтисодиётимизни яхшилаш мақсадида Самарқанд вилояти аҳолисига мурожаат қилди. Ҳар жума куни вилоят прокурори билан тегишли идораларни чақирган ҳолда, вилоят ҳокимлигида тадбиркорлар қабулини ўтказилишини билдирди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев.
Қабулни эрталаб соат 07:30 дан бошлаймиз. Тадбиркорлар вилоят ҳокимининг қабулига киришдан олдин савдо-саноат палатасига мурожаат қилади. Улар томонидан мурожаат ҳал қилинмаса биз ўрганамиз. Муаммода тарози тенг паллада бўлса, биз албатта тарбиркор тарафини ҳимоялаймиз.Биз нима учун қабул ўтказамиз. Савдо-саноат палатасига қилинган мурожаат ҳал этилмаса уларни қабул қиламиз. Лекин қилинган мурожаат юз фоиз ечилиши керак. Агар муаммони ҳокимият ҳал қилиб берадиган бўлса, мурожаатнинг ечимини ҳал қилиб бериши лозим бўлган раҳбар бизга керак эмас. Тадбиркорлик субъектларига хизмат қиладиган ташкилот тадбиркорнинг муаммосини ҳал қилиб бермаса, уларни бизнинг иллатимиз деб биламиз. Буни ҳеч ким эсдан чиқариши керак эмас.
Изоҳ (0)