Мактабгача таълим вазирлигида ишловчи ходимлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинди.
Ҳукуматнинг 18 июлдаги қарори билан Мактабгача таълим вазирлиги раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.
Рўйхатда шу пайтгача 66 та ташкилот мавжуд эди.
Изоҳ (0)