Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятида «Толибон» радикал гуруҳи жангарилари билан тўқнашув 15 нафар полициячининг ҳалок бўлишига олиб келди. Бу ҳақда ҳукумат вакилларига таяниб, Pajhwok агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
17 июль, сешанбага ўтар кечаси бир нечта ҳодиса қайд этилган. Губернатор Дауд Аҳмадийнинг матбуот котиби хабар беришича, жангарилар афғон вилоятининг шимоли-шарқидаги полиция назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилган. Тўқнашув давомида ҳуқуқ-тартибот органларининг олти вакили ўлдирилган, ўн нафари яраланган.
Қандаҳор вилояти жануби-шарқий қисмида толиблар билан тўқнашувлар оқибатида яна тўққиз нафар тартиб қўриқчиси қурбон бўлган, беш нафари жароҳат олган. Агентликка кўра, «Толибон» мазкур ҳудудда тўртта назорат-ўтказиш пункти эгалланганлиги ҳақида маълум қилган.
Изоҳ (0)