12 июль, пайшанба куни Матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Собир Шукуров Фарғона шаҳридаги Матбуот уйида оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа, ахборот-кутубхона ва китоб савдоси соҳалари вакиллари учун сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда ЎзМАА матбуот хизмати хабар берди.
Сайёр қабулда 10 га яқин масалада мурожаатлар рўйхатга олинди.
Хусусан, тадбиркорлардан «Водий китоб фабрикаси»ни ташкил қилиш ва китоб савдо дўкони учун бино ажратиш тўғрисида таклифлар келиб тушди. Шунингдек, «Қонун ва ижро» газетасининг тарқалиш ҳудудини кенгайтиришга келишилди.
Фуқаро М.Акбарова вилоятдаги кўзи ожиз болалар кутубхонасини Брайл ёзувидаги китоблар ва электрон адабиётлар билан таъминлашни таклиф қилди. Агентлик таклифни амалга оширадиган бўлди.
Изоҳ (0)