Ислом Каримовнинг кичик қизи Лола Каримова-Тиллаева «Абу Сахий» бозорини сотиб юборди. Бу ҳақда, Reuters манбаларига асосланиб, «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Ўтган йил декабрида «Абу Сахий»нинг номи «Тошкент Ипак йўли» бозорига алмаштирилган эди. Бу Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш саъй-ҳаракатларининг муҳим босқичи бўлди.
Лола Каримова-Тиллаева ва унинг турмуш ўртоғи Темур Тиллаев бозорга эгалик қилишлари ҳамда у билан боғлиқ логистик компанияларни назорат қилишлари ҳақида ҳеч қачон очиқ гапирмаган. Ҳукуматга яқин молиячи ҳамда бозор билан ишлайдиган тадбиркор Reuters билан суҳбатда улар бозорга ўтган йил охирига қадар эгалик қилганини тасдиқлади.
«Олдин нимадир олиб кириш ва олиб чиқиш қийин эди. Ҳамма иш ‘Абу Сахий’ орқали қилинар эди, ёки қандайдир ақлга сиғмайдиган контрабанда йўлларидан фойдаланилар эди. Ҳозир анча осон ва содда бўлиб қолди. Тошкент ва вилоятнинг кўпгина истиқоматчилари Қозоғистонга чиқиб, банандан тортиб маиший техника, телефон, компьютерлар сотиб олмоқда», — маълум қилди тадбиркор агентликка.
Изоҳ (0)